Янгиликлар

01.06.2016 Ўзбекистон Республикаси Суд департаменти танловида иштирок этилмокда.

“Jizzax mulk markazi” МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Суд департаменти томонидан савдоларни ташкил этишга ихтисослашган ташкилотларни танлаш бўйича ўтказилган танловда иштирок этиш учун тайёргарлик ...

барча янгиликлар

 

"Jizzax mulk markazi" масъулияти чекланган жамиятининг
2016 йил 9 ойлиги давомидаги фаолияти хақида

 ХИСОБОТ

        Жамиятимиз 2016 йилнинг 9 ойида аҳолининг кенг қатламларига тадбиркорларга, кичик бизнес вакилларига ва хорижий инвесторларга савдо иштирокчиларининг талаб ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда юқори савияда ўз хизматларини кўрсатиб келди. Ҳисобот даврида жамият томонидан ташкил этилган аукцион ва танлов савдоларда жами 58 та лот 831 407,0 минг сўм сотилиш баҳосида янги мулкдорлар ихтиёрига ўтган.

Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сонли хамда 2011 йил 26 майдаги 153-сонли қарорларига мувофиқ “Jizzax mulk markazi” МЧЖ томонидан вилоятимиз ҳудудида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларга жамиятимизда кўрсатилаётган хизматлардан фойдаланиш бўйича тижорат таклиф хатлари тарқатиш асосида савдо ҳажмини кўпайтириш ишлари фаол тарзда давом эттирилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сонли қарори асосида суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимлари томонидан мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилган.

Хисобот даврида жамиятимизда ташкил этиладиган аукцион савдоларига чиқарилган жами 44 та бошлангич бахоси 4 505 209,9 сумлик автомототранспорт воситалари, асбоб ускуналар 5 734 438,8 минг сўм сотилиш баҳосида янги мулкдорлар ихтиёрига ўтди.

          Бугунги кунда жамиятимиз савдоларга чиқарилаётган мулкларга харидорларни янада кенг жалб қилиш мақсадида савдолар ҳақидаги реклама, эълон ва хабарномаларни республика ҳамда маҳаллий миқёсдаги  оммавий ахборот воситаларида чоп этиб келинмоқда. Ўз навбатида ўтказилган савдоларнинг натижалари ҳар хафта республика миқёсидаги “Биржа” ва бошқа маҳаллий газеталарда мунтазам равишда чоп этиб келинмоқда. “Respublika mulk markazi” АЖнинг веб-сайтида жамият учун ажратилган саҳифада доимий равишда савдоларда турган мулкларга оид маълумотлар ва уларнинг рўйхати чиқариб борилмоқда. Савдога чиқарилган мулклар ва савдо натижалари тўғрисидаги маълумотлар янгиланиб мунтазам равишда кенг оммага етказиб борилиши билан бир қаторда, тадбиркор ва мулкдорларга савдолар ҳақида етарли ахборот олишлари учун қулай имкониятлар яратилмоқда.

Жамиятнинг малакали мутахассислари томонидан жамиятга ташриф буюртган жисмоний ва юридик шахсларга шартнома асосида савдолар бўйича ахборот-маслаҳат ва сервис (консалтинг) хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилган. Талабгорларга савдоларга чиқарилган мулклар ҳақида батафсил маълумотлар, савдоларда иштирок этиш тартиби тўғрисида тушунтириш-маслаҳатлар, савдоларда иштирок этиш учун хужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашиш бўйича хизматлар кўрсатиб келинди.


+ излаш тизими

Валюталар курси

Об-ҳаво

Кирувчилар географияси

TAS IX